Пишлоқлар ассортименти – янгиланган


Ўзбекистонда пишлоқлар ишлаб чиқариш жадал суратлар билан ўсиб бормоқда. Дунёда қаттиқ ва юмшоқ пишлоқлар турлари 500 дан зиёд. Охирги йилларда Ўзбекистон бозорида юмшоқ пишлоқ турларига бўлган талаб ўсиб бормоқда. Бу пишлоқ турлари юқори озуқавий қийматга эга, ва улар ўзларини нозик консистенциялари ва ўзига хос таъми билан ажралиб турадилар.


Уларнинг ишлаб чиқариш технологияси пишлоқларни узоқ етилишини талаб этмайди. Бу пишлоқ категорияси таркибида 70% намлик мавжуд. Энг машҳур ёш пишлоқ турларидан: бринза, фета маскарпоне, лабне, рикотта, филадельфия, бри, камамбер, Мацарелла, пиццачиз ва бошқалар.


Ва шу қаторда Рокфор, Бри ва Камамбер каби пишлоқлар ўз таркибида сут кислотали бактерияларга эгадирлар, ва уларда оқ ва ҳаво ранг моғор технологиясини қўлланиши пишлоққа ўзига хос таъм ва ҳид бағишлайди, ва бу хусусиятлар ушбу пишлоқ турларини бутун дунёда танитди.


Пиццани жуда машхур бўлгани сабабли ва кўп ресторанлар менюсидаги таомлар таркибида мацарелла ва пиццачиз ишлатилганлиги сабабли, ушбу пишлоқ турларига пишлоқ ишлаб чиқарувчиларда ҳам қизиқиш тобора ўсиб бормоқда. Кейинги 3-5 ичида бизнинг тахминларимизга кўра мацарелла ва пиццачизга талаб янада ўсиб боради, ва ўз мижозларимизга ушбу пишлоқ турларига бўлган талабни ўсиб бораётганига эътибор беришларини сўраймиз, чунки бу ушбу соҳада ишлаётган ва энди очилаётган корхоналар учун жуда катта қизиқиш уйғотиши мумкин.


Яна шуни эсадан чиқармаслик зарурки, бизнинг мамлакатимизда чечил ва сулугуни (пишлоқ таёқчалари) каби машхур пишлоқларга ўсиб бораётган талабни, улар айниқса ёз пайтида талабгор. Баъзида фойда кетидан қувиб, ишлаб чиқарувчи маҳсулотни сифатига эътибор бермайди. Шуни билиш керакки, бозорда хали хам ўз маҳсулотлари сифатини яхшилаш устида доимо иш олиб бораётган ва бозор истеъмолчиларини талабларини қондираётган компаниялар фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон бозори тобора рақобатдош бўлиб бормоқда, шуниг учун бундай шароитда бозорда фақат энг зўр компаниялар бардош бериб қолади.


Бошқа бир инвестиция ва кенгайиш учун имкониятлардан бири фета, фетакса, филати каби импорт қилинган пишлоқларни ишлаб чиқаришдир, улар бугунги кунда катта миқдорда импорт қилиб келинмоқда ва жуда катта қўшимча қиймати мавжуд.


Шундай қилиб, бугун шундай тенденция кузатилмоқдаки, консерватив қаттиқ ва ярим қаттиқ пишлоқ турларидан юқорида қайд этилган пишлоқ турларини ишлаб чиқаришга ўтилмоқда ва сизнинг корхонангизни ушбу замонавий ишлаб чиқариш турларига тезроқ ўтиши ёки ушбу сохага инвестициялар бизнинг халқимизга жуда яхши фойда келтириши мумкин. Бизнинг компания юқорида қайд этилган пишлоқ турларини ишлаб чиқариш учун технологик ечимлар ва ва тўлиқ ингредиентлар пакетини таклиф қилиши мумкин.


Умумий «одамлар ҳаёти сифатини яхшилаш» мақсадларига эришиш йўлида биз сиз билан ҳамкорлик қилишдан мамнун бўламиз.


Пишлоқлар ассортименти – янгиланган

Пишлоқлар ассортименти – янгиланган

Пишлоқлар ассортименти – янгиланган

Пишлоқлар ассортименти – янгиланган