Италия технологиялари биринчи қўлдан


2016 йил ноябр ойида бизнинг компаниямизга Sacco System компаниясининг юқори малакали технологи жаноб Жасприт Синкх ишчи ташрифи билан келди. Ўз ташрифи доирасида Италиялик меҳмон BIO SUT, HOREZM HOLOD, TILLO DOMOR, AGRO BRAVO каби махаллий корхоналарга ҳам ташриф буюрди.


Ташриф жуда ҳам самарали ўтди, италиялик мутахассис томонидан мастер класслар ўтказилди, ва маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва энг муҳими маҳсулотларни италия технологияларига кўра ишлаб чиқариш бўйича корхоналар раҳбарлари ва технологлари учун консультациялар ташкил қилинди.


Технолог Мацарелла, Маздам, Тилсит, Голландские ва Пикантные каби пишлоқ маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини намойиш қилди. У билан барча пишлоқлар «қироли» Пармезан техлогияси бўйича дастлабки келишувга эришилди. Яқин келажакда Ўзбекистон илк бор, Sacco System ачитқилари ва ширдонли ферментларини қўллаган ҳолда, Италия технологиялари бўйича пармезан пишлоғини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.


ELEPHANT GROUP командаси Sacco System компаниясига миннатдочик билдиради, ва жумладан, жаноб Жасприта Синкхга бизнинг таклифномани қабул қилгани учун, ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифатини яхшилаш мақсадида берилган бебаҳо тажрибаси ва ёрдами учун.


Италия технологиялари биринчи қўлдан

Италия технологиялари биринчи қўлдан

Италия технологиялари биринчи қўлдан

Италия технологиялари биринчи қўлдан

Италия технологиялари биринчи қўлдан